Нима учун етарлича ухлайдиганларнинг бели камроқ оғрийди?

Улашиш:

Белдаги оғриқлар эркаклар ҳам, аёллар ҳам шифокорга мурожаат қиладиган энг кенг тарқалган шикоятлардан биридир. Бундан ташқари, аксарият ҳолларда оғриқ синдроми нотўғри олиб борилган турмуш тарзи билан боғлиқ. Саккиз соатлик уйқу бел ва умуртқа поғонаси саломатлигига қандай таъсир қилишини қуйида билиб оласиз, деб ёзади “Новий очаг” нашри.

Нима учун оғриқ пайдо бўлади?

Агар бемор шифокорга оғриқ шикояти билан келган бўлса, тахминан 30 фоиз ҳолларда бу мушак-скелет тизимининг оғриғи бўлиб, юмшоқ тўқималарнинг турли элементлари шикастланиши ёки яллиғланиши натижасида юзага келади. Кўпинча бел, умуртқа поғонаси, сонлар, елка ва бўйин азият чекади. Шу билан бирга беморларнинг ярмида бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларда оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Энг кўп учрайдиган сабаблар — ортиқча жисмоний фаоллик ёки ҳаракатсиз турмуш тарзи, гипотермия, семириб кетиш ва стрессдир.

Оғриқнинг уйқу билан қандай боғлиқлиги бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, агар дунё аҳолиси фаолроқ турмуш тарзини олиб борганда йилига 5 миллионгача ўлимнинг олдини олиш мумкин бўлар эди. Доимий жисмоний фаоллик, жумладан, фаол дам олиш юрак хасталиклари, инсулт, қандли диабет хавфини камайтириши, гипертониянинг олдини олиш, руҳий саломатликни тартибга солиш ва умумий ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериши исботланган.


Бундан ташқари, кун давомида етарлича ҳаракат қиладиганлар оғриқдан шикоят қилиш эҳтимоли камроқ. Аммо кенг тарқалган муаммо бор: мегаполисларнинг кўплаб аҳолиси жисмоний фаолият учун кучга эга эмас. Оила, иш, уй ишлари — кўпинча биз спорт учун энергия қолмаганлигини эшитамиз. Бу энергияни олиш учун нима қилиш керак? Сифатли ухлаш керак! Шунинг учун тез-тез оғриқдан хавотирда бўлганлар учун энг оқилона ечим эрта туриш ва машқлар қилиш эмас, балки биринчи навбатда эрта ётиш бўлади. Кейин эртаси куни жуда кўп куч тўпланиб, машқлар завқли ўтади ва кун давомида жисмоний фаолият учун етарли энергия бўлади.

Фаол турмуш тарзи. Сизнинг фаолият режангиз

Фото: “Новий очаг”

 Кунига 6-8 соат ухланг. Етарлича уйқу юриш, жисмоний фаоллик, самарали меҳнат учун энергия ва куч беради, гормонлар (лептин ва грелин, очлик, ёғ сарфлаш ва мушакларнинг ўсиши учун масъул бўлган ўсиш гормони) даражасига таъсир қилади.

Тез-тез туринг. Олимлар узоқ вақт давомида ўтирган ҳолатда бўлиш, ҳатто, мунтазам равишда машқ қилсангиз ҳам, организмга зарарли эканлигини исботладилар. Ўтирган турмуш тарзи билан мушаклар ва қон томирлари спазмлари пайдо бўлади, ҳолат ёмонлашади, бўйин, елка, бел ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлади. Мисол учун офис ходимларига ҳар соатда кичик танаффус яъни танани қиздириб олиш тавсия этилади. Офис атрофида юришингиз, совуткичдан бир стакан сув қуйиб ичишингиз, тик турганингизда телефонда гаплашишингиз ёки лифтда юришни чеклашингиз, унинг ўрнига зинапоядан фойдаланишингиз мумкин.

Ўзингизга ёқадиган спорт турини топинг. Бу югуриш, юриш, пилатес, рақс, футбол ёки велосипед миниш бўлиши мумкин. Агар сиз анчадан бери машқ қилмаган бўлсангиз, машғулотларни икки соатлик югуриш ёки кучли CrossФит билан бошламанг. Ушбу ёндашув натижага олиб келадиган йўлни тезлаштирмайди, аксинча, шикастланишга, умумий фаровонликнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Фаолиятни ошириш. Агар спорт билан шуғулланиш учун етарли вақт бўлмаса, кун давомида ўзингиз учун бир неча ўн дақиқалик юришларни ташкил қилинг. Агар машинадан фойдаланаётган бўлсангиз, кўчанинг нариги четида тўхтанг, шунда сиз белгиланган жойга пиёда боришингиз мумкин. Агар жамоат транспортидан фойдалансангиз, метрога пиёда боришга ҳаракат қилинг ёки ер усти транспортидан фойдалансангиз, бир бекат олдин тушинг. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кун давомида қисқа юришлар кайфиятни яхшилайди ва чарчоқ ҳиссини камайтиради.

Фото: “Новий очаг”

Оғриқни қандай даволаш мумкин?

Мушак-скелет тизимининг оғриғини даволаш учун комбинацияланган ёндашув тавсия этилади: марказий таъсир қилувчи мушак тинчлантирувчи ва стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларни (NSAID) тайинлаш. NSAID гуруҳининг препаратлари кўпинча мушак-скелет тизимининг оғриғи билан юзага келадиган яллиғланишни бартараф этади, шунингдек, ўткир оғриқ синдромини тўхтатади. Мушак тинчлантирувчилари ўз навбатида мушаклардаги кучланишни енгиллаштиради.

Айнан шу комбинацияланган дори терапияси даволаниш муддатини сезиларли даражада қисқартириш имкониятини беради.

Бу ёки бошқа дори-дармонларни буюриш учун сиз мутахассис билан боғланишингиз керак ва баъзи мушак релоксантлари бош айланиши ва уйқучанликка олиб келиши мумкинлигини ёдда тутинг. Бундан таҳсқари, NSAIDларни қўллаш ошқозон-ичак тракти ва юрак-қон томир тизимидаги асоратлар билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бироқ бундай реакцияларнинг хавфи йўқ ёки минимал бўлган дорилар бор — бундай дорилар ҳақида мутахассисдан сўраб билиб олинг.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.