АҚШ ҳукуматининг 2023 йил учун «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» — Green Card жавоблари эълон қилинди. Дунё бўйлаб 50 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.
АҚШ ҳукумати «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» дастури (Green Card / Грин Кард) доирасида 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, 2023 йилда ушбу визани қўлга киритиш учун тахминан 119 мингдан зиёд киши рўйхатдан ўтган.
6 май куни дастур натижалари эълон қилинди, хусусан Green Card ютганларнинг энг кўпи Африка, Осиё ва Европа мамлакатларида рўйхатдан ўтган. Унга кўра:
- Мисрда — 5529;
- Жазоирда — 5526;
- Ўзбекистонда — 5511;
- Эронда — 5506;
- Россия — 5505 номзод ғалаба қозонган.
Рўйхатдан ўтган дастлабки 55 минг кишидан баъзилари виза бериш учун ўз ишини давом эттирмаслиги мумкинлиги сабабли, бу муҳимроқ рақам барча DV-2023 рақамлари 2023 йилда (2022 йил 1 октябрь, 2023 йил 30 сентябргача) ишлатилишини таъминлаши керак, дейилади элчихона хабарида.
Қуйида дастурда рўйхатдан ўтган Green Card ғолибларининг давлатлар бўйича статистик тақсимоти келтирилган: