Барчамизга маълумки, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши дунё иқтисодиётининг ўсишига бевосита ижобий таъсир ўтказади.
Сўнги йилларда юртимизда, шу жумладан Жиззах вилоятида ҳам мазкур соҳани ривожлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
Вилоятнинг аҳоли масканларида юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имкониятларини яратиш мақсадида 8 421,2 км оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиб, 145 064 та кенг полосали интернет портлари ўрнатилди.
Интернетга уланиш тезлиги ва сифатини яхшилаш мақсадида, телекоммуникация транспорт тармоғи ўтказувчанлиги вилоят марказига қадар 600 Гб/с.га ва туманлар марказларига қадар 60 Гб/сга оширилди.
Вилоятдаги барча ижтимоий соҳа объектларига қадар оптик толали алоқа тармоқлари ташкил этилиб, юқори тезликдаги интернет хизматга уланиш имконияти яратилди.
Мобил алоқа тармоғини ривожлантириш мақсадида вилоят миқёсида 2530 та мобил алоқа база станциялар ўрнатилиб ишга туширилди.
Барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган “Рақамли технологиялар” ўқув марказларида 17 мингдан зиёд ёшлар компютер саводхонлиги, дастурлаш ва робототехника йўналишларида ўқитилди.
Жиззах шаҳрида IТ-Парк Жиззах филиали ташкил этилиб, вилоятидаги 23 та дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар IТ-Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.
Жиззах шаҳрида 2 та масофавий хизматлар экспорти марказлари ташкил этилиб, 2022 йилда 295 минг АҚШ доллари миқдорида IТ-хизматлар экспорти амалга оширилди.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда бевосита жонбозлик кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимининг 2023 йил 6 майдаги 104-3-0-F/23-сон фармойишига асосан вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг равнақи йўлида фаолият юритаётган, унинг ривожланишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида фаолият юритаётган компания ва жамиятлар, корхона ва ташкилотларнинг вилоят филиалларида фаолият юритаётган, шунингдек, соҳадаги хусусий корхоналарнинг бир гуруҳ раҳбар-ходимлари ва мутахассислари вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.
“Фахрий ёрлиқ”ларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросимида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари А.Савурбаев ва Рақамли технологиялар вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий шўбаси бошлиғи Ғ.Қурбоновлар иштирок этиб, вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси энг жадал суратлар билан ривожланаётган соҳа эканлигини, бунда аввало ушбу соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб, тақдирланган ходимларнинг келгусидаги ишларига ривож тилади.