Ғаллаорол туманида алимент тўловчи шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Улашиш:

Ғаллаорол туманида 2024 йилнинг илк ойида алимент пулларини ўз вақтида тўламаган фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси  ташкил этилди. 

Ярмаркада қатнашган бу  шахсларнинг доимий иш ўрнига эга эмас. Шу боис, Ғаллаорол туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унга асосан алимент тўлашда муаммоси бўлган вақтинча ишсиз фуқаролар таклиф этилди.

Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 200 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 15 га яқин алимент тўловчи фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.