Жиззахда ишсиз алимент тўловчиларга меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Улашиш:

Жиззах вилояти прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунда асосий эътибор оилаларни яраштириш, алимент тўловларни ўз вақтида ундирилиши, қарздорликни камайтиришга қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йил бошидан давлат ижрочиларининг ташабуси билан 242 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари домий иш билан таъминланган.

Жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Жиззах шахрида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган Жиззах шахри ва Ш.Рашидов туманида яшайдиган алимент тўловчилари таклиф этилди.Жиззахда ишсиз алимент тўловчиларга меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Узбекистон Миллий университети Жиззах филиалида ташкилланган меҳнат ярмаркасига ҳудуддаги 21 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбир давомида 166 нафардан зиёд ишсиз алимент тўловчи учун корхона, ташкилотлар вакант ўринлари, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун яратилган зарур шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 63 нафар ишсиз алимент тўловчи корхоналарга ишга йўлланма олди.

Биргина, «Жиззах тоштепа текстил» МЧЖси 70 кишилик бош иш ўрни билан қатнашиб, 42 нафар ишсиз Алимент тўловчи фуқароларга йўлланмалар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.