Ғаллаорол туман прокуратураси ва Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунда асосий эътибор оилаларни яраштириш, алимент тўловларини ўз вақтида ундирилиши, қарздорликни камайтиришга қаратилмоқда.
Жумладан, жорий йил бошидан давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 124 нафар фуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган.
Жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Ғаллаорол туманида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган алимент тўловчи фуқаролар таклиф этилди.
Туман марказидаги Мустақиллик кўчасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасига ҳудуддаги 13 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбир давомида 52 нафардан зиёд ишсиз алимент тўловчи учун корхона, ташкилотлар вакант ўринлари, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун яратилган зарур шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами 12 нафар ишсиз алимент тўловчи корхоналарга ишга йўлланма олди.
Фуқаро Б.Ғаффоров ҳам алимент қарздорлигини тўлашга қийналиб юрар эди. Бугунги меҳнат ярмаркасида Зафаробод туманида жойлашган цемент заводига ишга жойлашгани қувонарли бўлди. Келгусида олган ойлик пулларидан фарзандилари таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боради.