Payme тўлов тизими тўлиқ сотилди

Улашиш:

Грузиянинг TBC Bank Group банклар гуруҳи Payme тўлов хизматининг (Inspired МЧЖ) 100 фоиз улушига эга бўлди.

Қайд этилишича, 2019 йил апрелида Payme`нинг 51 фоиз улушига эга бўлган TBC қолган 49 фоизини 55,7 млн долларга сотиб олган. Маблағ 10 банк куни ичида тўланади. Натижада Payme капиталлашуви 113,6 млн долларга баҳоланди.

Битимгача 49 фоиз улуш Абдулазиз Абдулаҳадов (15 фоиз), Сарвар Рўзматов (15 фоиз), Фаррух Зияев (7,5 фоиз) ва яна икки жисмоний шахс (11,5 фоиз) ўртасида тақсимланган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.