2019 йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи давомида Мирзачўл туманида биринчи замонавий ва инновацион ечимларга эга бўлган Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилган эди.
Президент ташрифидан тўққиз ой олдин мазкур марказ ўрни ташландиқ жой бўлган. Ўтган қисқа вақт мобайнида замонавий марказ биноси қад ростлади.
Янги марказ бир кунда 200-250 тагача мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Ҳозирда бу ерда тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш, нотариус, ФҲДЁ бўлими Президент халқ қабулхонаси жойлашган. Марказда 130 дан ортиқ хизмат кўрсатилади. Шунингдек марказда кутубхона, никоҳдан ўтувчилар учун тантаналар зали, инвесторлар хонаси ташкил қилинган.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати