Жанубий Корея Жиззахда чиқиндихона газларини ушлаб қолишга ёрдамлашади

Улашиш:

Жанубий Корея Жиззахда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ва полигон газларини ушлаб қолувчи объектлар қуради. 6,6 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш битими мамлакат Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти ҳамда Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ўртасида имзоланди.

Ўзбекистонд Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) ўртасида Жиззах вилоятида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи объектларни қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолади, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

6,6 млн доллар миқдоридаги грант ажратилган лойиҳа доирасида 500 кВт-1 МВт қувватга тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншооти ва 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизими қурилади.

Шунингдек, кунига 5−10 тонна тиббиёт чиқиндиларни ёқиш иншоотини ўрнатиш, моддий техник базани мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва бошқа қурилмалар харид қилиш режалаштирилган. 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияси, 5 та янги полигон қуриш ҳам белгиланган.

Янги қурилган полигонларга тиббиёт чиқиндиларини ёқиш усули билан йўқ қилиш ускунаси, компост қилиш ускунаси, контейнерлар ва махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган.

Учрашувда, шунингдек, келгусида KEITI`нинг Тошкентдаги офисини очиш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур офис бутун Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий марказ сифатида хизмат қилади.



2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.