Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган жонли откриткалар борлигини биласизми (Фото)

Улашиш:

Ўзбекистонда яратилган «NazzAR» стартап лойиҳаси ҳар қандай моддий воситага кенгайтирилган ҳақиқат элементларини бирлаштириши мумкин бўлган инновацион дастур ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа асосчилари ҳамюртимиз, давлат ва жамоат арбоби Рашидов Шароф Рашидовичнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган жонли суратлар (откриткалар) тўпламини яратишган. 

«NazzAR»дан қандай фойдаланиш мумкин

«NazzAR» иловаси билан кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги қадамларни босиб ўтиш тавсия қилинади.

1-қадам. «NazzAR» дастурини Google Play ёки  AppStore дан юклаб олинг ва ўрнатинг.

2-қадам. Смартфон камерасини «AR» белгиси бўлган расмга йўналтиринг.

3-қадам. Қўшимча дастур таркиби юклангунга қадар кутиб туринг.

Смартфон орқали сканер «AR» белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади. 



Юртимизда бугунги кунда «NazzAR» мобил иловасининг имкониятлари туризм соҳасида, айниқса музейларда кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Самарқанддаги «Гўри Амир», «Бибихоним» мақбаралари, Улуғбек расадхонаси, «Афросиёб» музейи, Регистон майдони, Хивадаги «Ичан қалъа», Бухорода «Арк» ва «Моҳи хосса» тарихий маданий мерос объектлари, Тошкент шаҳридаги Темурийлар тарихи Давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Абдулла Қаҳҳор, Сергей Бородин, Мухтор Ашрафий уй-музейлари ва бошқа тарихий масканларда мазкур мобил илова орқали экспонатлар ҳақидаги маълумотларни янада қизиқарли шаклда сайёҳларга етказиш имконияти яратилган.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.