Сиртқи таълим тугайди: 2025 йилдан янги таълим тартиби жорий этилади

Улашиш:

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ, таълим сифатини ошириш ва хизматларини такомиллаштириш мақсадида бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилади. Бу билан бирга, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари (масофавий, кечки, part-time) учун қабул квоталари босқичма-босқич оширилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар белгиланган:

  • Олий таълим муассасаларида муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси, кундузги таълимга қабул қилинганлар сонининг 50 фоизидан ошмаслиги шарт.

  • Магистратурада муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга рухсат берилади.

  • Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими асосида мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) жорий этилади.

  • Муқобил таълим шаклларига белгиланган лимитдан ортиқ талабаларни қабул қилиш — лицензия талабларини қўпол бузиш сифатида баҳоланиб, таълим муассасаси лицензиясини бекор қилишга асос бўлади.

Яна бир муҳим янгилик:

Ҳар бир олий таълим муассасасида ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади. Ушбу тузилма таълим сифати устидан мунтазам ички аудитни амалга оширади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.