Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеП қурултойида партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев, жумладан, Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш зарурати тўғрисида ҳам тўхталди.

Амалдаги президент, давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда хилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини таъкидлаган.

«Парламентдаги депутат ва сенаторлардан бу борадаги ҳужжат лойиҳасини қабул қилишда бугунги ҳаётий заруратни ҳам эътиборга олишларини сўрар эдим», – дейди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, партиянинг 2022 йил 18 ноябрдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳасини муҳокама қилинган ва унда Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши, эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилаётгани айтилган эди.