Вазирлик абитуриентлар учун огоҳлантириш эълон қилди

Вазирлик абитуриентлар учун огоҳлантириш эълон қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент миллий таълим университетига қабул бўлиб ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар юзасидан абитуриентларни огоҳлантирди. 

«Вазирлик ваколатли орган сифатида ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик ушбу хусусий таълим муассасасига ҳеч қандай сертификат бермаган ва унинг фаолияти ноқонуний.

Шу ўринда, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан фақатгина вазирликнинг edu.uz расмий сайтида кўрсатилган давлат, нодавлат ва хорижий олийгоҳлар рўйхатидаги олий ўқув юртларини танлашлари сўралади», дейилади хабарда.