АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг расво йўлларидан огоҳлантирди

Улашиш:

АҚШ давлат департаменти Ўзбекистон йўлларида ҳаракатланиш хавфли эканидан сайёҳларни огоҳлантирган. Ҳисоботда йўлларда ҳаракатланиш нима учун хавфли экани келтирилган.

"Тошкентда марказий йўллар нисбатан яхши таъмирланган бўлса-да, ундаги кичик ва шаҳар ташқарисидаги йўллар ёмон аҳволда. Қишлоқ ёки тоғли ҳудуд йўлларида эҳтиёт бўлишингиз керак", дейилади ҳисоботда.

Айтилишича, кечаси автомобиль бошқариш хавфли, чунки фақат катта шаҳар кўчаларида чироқлар бор, қишлоқ йўллари ёритилмайди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари тез-тез учрамайди ва Тошкентдан ташқарида қўшимча бензин топиш қийинчилик туғдириши мумкин.

"Вилоят йўлларида ёритгичлар йўқ ва чорва моллари, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда арава тортилган ҳайвонлар исталган пайтда дуч келиши мумкин. Ҳайдовчилар бошқарув техникасини яхши билишмайди, кўпинча светофор ва йўл белгиларига эътибор бермасдан юқори тезликда тартибсиз ҳаракатланишади. Пиёдалар эса одатда махсус йўлакчани қидириб ўтирмасдан, йўлнинг исталган еридан кесиб ўтишади", дея ёзилган.

АҚШ масъулларининг айтишича, одамлар автоҳалокатларга бефарқ эмас ва тезкорлик билан масъулларга хабар беришади, бироқ полиция дарҳол етиб келмаслиги мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.