Шавкат Мирзиёев йирик ўрмон ёнғинлари муносабати билан Қозоғистон президентига таъзия йўллади

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари муносабати билан таъзия йўллади, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби. 

Давлат раҳбари Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан президент Қосим-Жомарт Тўқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади.

Унда Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги йирик ўрмон ёнғини

Республиканинг Россия билан чегарадош вилоятидаги ўрмон ёнғинлари 8 июнь куни бошланган. Ёнғин майдони 60 минг гектардан ошган. Ушбу ёнғин оқибатида жами 14 киши ҳалок бўлди, улар хотирасига 12 июнь куни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Қозоғистон президенти бўлиб ўтган воқеа учун қурбонларнинг оиласидан узр сўради ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини айтди. У қурбонларнинг оиласига моддий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.