Жиззахда солиқ тизимида “Коррупция - тараққиёт заволи” мавзусида навбатдаги профилактик тадбирлар бўлиб ўтди

Улашиш:

Мазкур тадбирларда бошқарма ҳамда барча туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг шахсий таркиби иштирок этди.

Профилактик тадбирда солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик шўъбаси масъул ходимлари йиғилганларга жорий йилнинг ўтган даврида вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларни бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз кураш борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, солиқ тўловчилар билан мулоқот давомида коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, улар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Айтиб ўтиш керак, вилоят солиқ бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари томонидан мунтазам равишда бошқарма ва ҳудудий солиқ инспекциялари ходимлари ўртасида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш, улар томонидан коррупция жиноятлари ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида жамоавий тарзда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолияти бўйича ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларида қатнашган (хизмат сафарига юборилган) ходимлар билан инструктаж ўтказилиб, шахсий таркиб ўртасида режим ва хавфсизликни таъминлаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш юзасидан индивидуал профилактик тадбирлар ҳам олиб борилмоқда.

Профилактик тадбирлар якунида кун тартибидаги вазифалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар келишиб олинди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.