Сайёр қабулда фуқаролар муаммосига ечим топилди

Улашиш:

Инсон қадри олий даражасига кўтарилган юртда, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши давлат органлари раҳбар ва ходимларининг фаолиятининг пировардига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари ҳамда сайёр қабуллари орқали келаётган мурожаатлардаги муаммоларини ҳал этиш, кутилган натижани бермоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 599 та мурожаат келиб тушиб, шундан 3 178 таси кўриб чиқилган, хусусан, 1 684 та мурожаат қаноатлантирилган, 1 494 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 5 таси тегишлилиги бўйича мазмунан ҳал этиш учун бошқа ташкилот ва муассасаларга юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 1 512 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва ижобий ҳал этиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш мақсадида Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ҳудудларда режа-график асосида жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Сайёр қабулда М.Абдувалиеванинг суд қарорига асосан собиқ турмуш ўртоғи А.Маматқуловдан 24.01.2023 йилда туғилган Д.Абдуғаффаров исмли фарзандини унинг тарбиясига олиб бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганиш давомида онаси бағрига қайтарилди. 

Бундан Ижро ишлари доирасида қарздорлигини ундириш юзасидан мурожаатчиларнинг аризалари назоратга олиниб, қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Зеро, хар бир мурожаат ортида бир инсон тақдири ётганлигини унутмаслик лозим.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.