Ўзбекистондаги дастлабки Costa Coffee нуқтаси Тошкентнинг Ҳамид Олимжон кўчаси (мўлжал “Экобоғ”)да жойлашган.
Умуман олганда, Ўзбекистонда қаҳвахоналар тармоғи маҳаллий компания сотиб олиган франшиза бўйича ишласа керак. Нархлар унчалик ҳам қиммат эмас, масалан, эспрессо 18 минг сўм, американо 20 минг сўм, латте ва капучино эса 22 минг сўмдан таклиф қилинади (нархлар кофенинг минимал порцияси учун кўрсатилган).
Costa Coffee - бу халқаро кофе бренди бўлиб, келиб чиқиши италиялик ака-ука Серджио ва Бруно Коста томонидан 1971 йилда Буюк Британияда ташкил этилган глобал қаҳвахоналар тармоғи саналади. Италия анъаналари ва Британия технологияси бутун дунё бўйлаб Costa бизнесининг рақобатдош устунликларидан биридир. 2019 йил январ ойида Costa Coffee 4,9 миллиард долларга сотилди. Қаҳвахона тармоғининг янги эгаси Coca-Cola компанияси бўлди.
Costa Coffee 30 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд ва бутун дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ қаҳвахоналарни бошқаради.