Тошкентда 17 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак иши бўйича суд бошланди

Улашиш:

Тошкент шаҳар Миробод туманида эркак 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан суд жараёнлари бошланди.

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О.О. (1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.