Тошкентда бир қанча фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Улашиш:

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир қанча фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00:40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган. Жанжал натижасида бир нафар фуқаро “пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” жароҳати билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган, сўнг уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ўрганишлар жараёнида, шу куни тахминан соат 00:30 ларда ушбу ҳудудда Nexia ва Cobalt ўзаро тўқнашгани сабабли фуқаролар ЙТҲни кўриш учун тўплангани аниқланган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган, тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.