Жиззах вилоят судида Олий суд Пленуми қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича семинар ўтказилди. Унда Олий суд судьялари, Жиззах вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, туман, шаҳар ва туманлараро суди раислари ҳамда Жиззах вилоят маъмурий суди судьялари иштирок этди. Тадбирда асосий эътибор Олий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ва “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги қарорларини амалиётда қўллаш масаласига қаратилди.
Семинарда мазкур Пленум қарорларининг мазмун-моҳияти, уларни амалда қўллаш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар муҳокама қилинди.
Семинарда Олий суд судьялари томонидан судьяларларнинг мазкур Пленум қарорларига оид қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.