Амалдаги қонунчилик нормаларига кўра, алимент ҳар бир қарздор отага ўз фарзандларининг таъминоти учун зарур бўлган маблағларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши шарт бўлган тўлов тури ҳисобланади. Бироқ шундай масъулиятсиз, ўз жигарбандларининг моддий эҳтиёжларига бефарқ оталар ҳам борки, улар алимент тўловини вақтида амалга оширишни турли важлар билан кечиктириб келади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов тумани бўлими ва жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамкорлигида бўлиб ўтган суд жараёнида ўз фарзандлари учун алимент маблағларини ўз вақтида тўлашдан қасддан бўйин товлаётган ана шундай 3 нафар масъулиятсиз фуқаронинг иши кўриб чиқилди.
Бўлиб ўтган судда қарздорлар М.Б, К.Х, Х.Н. ларга нисбатан ҳукм чиқарилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.