Ўзбекистон кўпкаричилари биринчи Жаҳон кубогида иштирок этади

Улашиш:

13-20 август кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти, Бактуу-Долоноту қишлоғидаги ипподромда кўпкари (кўк бўри) бўйича клублар ўртасидаги илк жаҳон чемпионати ўтказилади.

Халқаро турнирда саккизта мамлакат: Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, АҚШ, Туркия, Венгрия ва Мўғулистон клублари иштирок этади.

Тадбирни Қирғизистон президенти Садир Жапаров очиб беради.

Жаҳон кубоги Қирғизистоннинг маҳаллий «НТРК-Спорт» телеканали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали трансляция қилинади. Эфир 13 август куни соат 13.00 да бошланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.