Украина урушда тахминан қанча ҳарбий хизматчиларини йўқотгани маълум қилинди

Улашиш:

2022 йил 24 февралдан бери Украина томонининг урушда ҳалок бўлган ва ярадор бўлган  ҳарбий хизматчилари сони 150 мингдан ортиқни ташкил қилди. Бу ҳақда Американинг The New York Times газетаси ёзди.

Украина президенти Владимир Зеленский томонидан мамлакатнинг барча вилоятлари ҳарбий комиссарларининг ишдан бўшатилиши асосий мавзу бўлган мақолада урушда ҳар икки томоннинг йўқотишларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Киев қурбонлар сонини тез-тез эълон қилмаса-да, Ғарб расмийлари ва таҳлилчилари уруш бошланганидан бери ўн минглаб тинч аҳолидан ташқари, 150 мингдан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлган ёки яраланганини тахмин қилмоқда.

Россиянинг йўқотишлари кўпроқ, аммо мамлакат аҳолиси тахминан 145 миллион кишини ташкил этади, бу Украина аҳолисидан уч баравар кўпдир”, — дейилади мақолада.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.