АҚШ элчихонаси ўзбекистонликларни ҳужжатларни сохталаштириш учун умрбод таъқиқ ҳақида огоҳлантирди

Улашиш:

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури ғолибларидан суҳбат учун сохта ҳужжатлар топширмасликни илтимос қилган.

Америка элчихонасининг таъкидлашича, сохта ҳужжатлар топшириш ёки нотўғри маълумот тақдим этиш виза олиш учун умрбод таъқиқ белгиланишига сабаб бўлади. Шу боис, дипломатлар таваккалчилик қилмаслик ва виза олиш учун кўмаклашишга ёрдам беришга ваъда қилаётган учинчи шахсларга ишонмасликка чақиришган.

Ўтган йили Ўзбекистон Green Card ғолиблари бўйича ТОП-3та давлатлар рўйхатидан ўрин олган. Эммиграция учун 5511 нафар ўзбекистонлик рухсат олган. Иккинчи ўринни Жазоир (5526 киши) ва биринчи ўринни Миср (5529 киши) эгаллаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.