Орол денгизи ҳавзасида сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини қўллаш масъул вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилинди.
Эсингизда бўлса, Ташқи ишлар вазирининг БАА мамлакатига ташрифида улардa анчадан бери қўллаб келинаётган сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини Ўзбекистонда ҳам қўллаш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтилган эди.
БААнинг мазкур технология имкониятларидан фойдаланган тузилмалари билан ўзбек томони масъул вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида суҳбат бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг ноябрь ойларида БАА дан мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.