Навоий вилоятида ўтказиладиган “Стихия” фестивали ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ғазаблантирди. Видео

Улашиш:

Ўтган йили Мўйноқда ўтказилган фестивалдан олинган видеороликлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеолавҳалар остида кўплаб салбий изоҳлар қолдирилиб,   фойдаланувчилар фестиваль маънавият, менталитетга зид экани ва ёшларга ёмон таъсир қилишини қайд этишган.  

“Стихия” – электрон мусиқа, санъат ва фан фестивалидир. Лойиҳа 2017 йилда Ўзбекистонда ўйлаб топилган. Ўтган йиллар давомида фестиваль Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида, қуриган Орол денгизи ёнида ўтказилган. Жорий йилда ташаббускорлар ўтказиш жойи сифатида Навоий вилоятидаги Тўдакўл сув омборини танлашган.

Бу янгилик кенг жамоатчилик орасида кўплаб норозичилик ва муҳокамаларни келтириб чиқарган. Шундан сўнг Навоий вилояти маъмурияти ижтимоий тармоқларда тарқалган норозичилик оҳангидаги хабарларга бефарқ эмаслиги, маънавиятимиз ва менталитетимизга зид бўлган ҳар қандай воқеага қарши эканини маълум қилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги борасида фестиваль ташкилотчиларига ҳаттоки расман огоҳлантириш берилган.

Ўз ўрнида, фестиваль ташкилотчилари вилоят ҳокимига кафолат хати ёзиб, унда “маънавиятимизга зид бўлган ва ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ҳолатлар”га йўл қўйилмаслиги билдирилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.