Twitter'да қўнғироқ қилиш функцияси пайдо бўлади

Улашиш:
Эндиликда X деб аталаётган Twitter ижтимоий тармоғида қўнғироқ қилиш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда компания хўжайини Илон Маск ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

«X'га видео ҳамда аудио қўнғироқлар кириб келмоқда. Хизмат iOS, Android, Mac ва PC учун ишлайди. X глобал манзиллар китобига айланмоқда. Уникал тўплам», деб ёзди Маск ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, Twitter орқали қўнғироқ қилиш учун телефон рақам керак бўлмайди.

Аввалроқ Twitter'да аккаунтни верификациялаш пулли бўлган ва яна бошқа қўшимча тўлов эвазига фойдаланиш мумкин бўлган янги функциялар пайдо бўлганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.