Бахмалда “Билимлар куни” тадбирида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи иштирок этди

Улашиш:

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов Бахмал туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 4-мактабдаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.

Мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота - оналари билан ташкил этилган учрашувда, мустақилликнинг тарихий аҳамияти, унинг нақадар олий неъмат эканлиги ва бу неъматнинг қадр –қиммати, уни авайлаш, асрлар оша авлодларимизга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан биргаликда бугунги кун тараққиётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимиз равнақ топишида барча соҳаларда олиб борилаётган жадал ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда мактабга илк бор қадам қўйган болажонларга Президент совғаси мактаб ўқув қуроллари топширилди. 

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи бошланғич синфлар ўқувчилари тахсил оладиган синфларда яратилган шароитлар билан танишди ва ўқувчиларнинг мамлакатимизнинг эртаси, бугунги олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг давомчиси ва буюк аждодларнинг муносиб авлоди эканлигини ва улар учун барча шарт – шароитларни яратиб берилаётганлиги таъкидлаб уларга омад тилади.  


 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.