Шунчаки телефоннинг экранини босиб, пул ишлаш таклифи. Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдаш учун креатив роликлар тайёрлашмоқда

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли хилдаги фирибгарлик роликлари тарқатилмоқда. Улардан бирида шунчаки телефоннинг экранини босиб, машаққатсиз пул ишлаш таклиф қилинади. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзбекистонликларни қисқа вақт ичида катта фойда ваъда қилган фирибгарларнинг хабарларига ишонмасликлари ҳақида огоҳлантиришмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқларда Фейcбук, Инстаграм ва Телеграм орқали ҳалол савдо билан шуғулланадиган “Ҳалол иш" Телеграм канали ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Жуда сифатли суратга олинган видеороликда ҳар куни меҳнат қилиб, пластик картасида бор-йўғи 370 минг сўми бўлган новвой шунчаки телефонини босиб, 9 миллион сўм даромад оладиган шахс билан қиёсланган.   Яъни фирибгарлар икки-уч кунда мўмай даромад олишни ваъда қилишади.

Киберхавфсизлик марказининг таъкидлашича, бу видео   кишиларни телеграм-каналларга жалб қиладиган фирибгарлар томонидан суратга олинган бўлиб, турли баҳоналар билан бировларнинг пластик карта рақамлари қўлга киритилади ва пули ечиб олинади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.