Инсонга эътибор юқори даражасига кўтарилган юртда, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши давлат органлари раҳбар ва ходимларининг фаолиятининг пировардига айланиб улгургани ҳеч кимга сир эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Давлат органлари ишонч телефонлари, айниқса сайёр қабуллари орқали келаётган мурожаатлардаги муаммоларини ҳал этилиши кутилган натижани бермоқда.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 5 719 та мурожаат келиб тушиб, шундан 5 157 таси кўриб чиқилган, хусусан, 2 868 та мурожаат қаноатлантирилган, 2 289 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 11 таси тегишлилиги бўйича мазмунан ҳал этиш учун бошқа ташкилот ва муассасаларга юборилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш мобайнида 2 543 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ва ижобий ҳал этиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш мақсадида Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ҳудудларда режа-график асосида жойларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, фуқаро Г.Эрбоеванинг суд қарорига асосан қарздор Ш.Эрбоевдан 55.564382 сўм қарз ундириш юзасидан қилган мурожаати ўрганиш давомида тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари фуқаро С.Холматова нинг қарздор Б.Холматовдан вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш юзасидан қилган мурожаати ўрганиш давомида 10.000.000 сўм ундириб берилган.
Ижро ишлари доирасида қарздорлигини ундириш юзасидан мурожаатчиларнинг аризалари назоратга олиниб, қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.
Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча. Зеро, хар бир мурожаат ортида бир инсон тақдири ётганлигини унутмаслик лозим.