Кредит қарзи сабаб «Клиника» биноси хатланди

Улашиш:

Тадбиркорлик — қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият. Шундай экан, ушбу фаолият билан шуғулланадиган шахслар ҳисоб-китобларини тўғри йўлга қўйса белгиланган мақсадларга эришиш осон бўлади.

Жумладан, суднинг «Асакабанк»АЖ фойдасига «Мажнунтол сервис» МЧЖнинг 1 млрд. 24 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли, гаров мулки ҳисобланган бино қарздорлик эвазига хатланди. 

Жамият олган кредити мунтазам тўлаб борганида, ушбу бино хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.