Коронавирус ва яна ваҳимали хабарлар. Улар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг «Пирола» номли янги штамми кенг тарқалётгани, мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозиргача бўлган даврда мамлакатимизда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган. Бу ҳақда Санэпидқўмита маълумот бериб ўтди. 

Санэпидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатимизда касалланганларнинг 100 фоизида «омикрон» штаммининг турли вариантлари эканлиги аниқланган.

Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда, дейилади хабарда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг