Жиззахда солиқ тушумлари кўпаймоқда

Улашиш:

Жиззахда солиқ органлари ходимлари “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали  “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида  ташкил этганлар. Шу боис  бюджет даромадларига белгиланган прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажарилишига эришилмоқда. Бу эса солиқ тушумларини прогнозлашда ва қўшимча манбалар аниқлашда юқори натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи учун белгиланган 1 514, 1 миллиард сўм прогноз режаси 1 754,8 миллиард сўмга ошириб  бажарилиб, фоиз ҳисобида  115,9 фоизни ташкил этмоқда. 

Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  531,5 миллиард  сўмга кўпайган ёки 143,4 фоизга ўсган. Шунингдек, жорий йилнинг III-чораги учун белгиланган 543,3  миллиард сўм прогноз режаси 664,6 миллиард сўмга ошириб  бажарилиб, фоиз ҳисобида  122,3 фоизни ташкил этмоқда. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  232,9 миллиард  сўмга кўпайган ёки 154,0 фоизга ўсган. 

ҚҚС тўловларининг бюджетга ундирилишида, жорий йилнинг 9 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 420,5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ҳақиқатда 564,7 миллард сўмга ёки 134,3 фоизга бажарилди. Тушум  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 258,9 миллиард сўмга ёки 184,7 фоизга ошириб бажарилди.

Шунингдек, ҚҚС тўловлари бўйича жорий йилнинг III-чорак учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 150,0 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ҳақиқатда 206,7 миллард сўмга ёки 137,8 фоизга бажарилди. Тушум  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,0 миллиард сўмга ёки 199,4 фоизга ошириб бажарилди.

 

Фазлиддин Нормуродов,

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси "Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш" бўлими бошлиғи

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.