Daily Telegraph'нинг хабар беришича, Исроил ҳукумати Эрон томонидан амалга оширилган зарбаларнинг айримларини жамоатчиликдан яширган. Унга кўра, Эрон Исроилдаги бешта муҳим ҳарбий объект, жумладан, йирик авиабазани нишонга олган.
Нашрнинг маълум қилишича, нишонга олинган объектлар харита орқали аниқланиб, жамоатчиликка тақдим этилган.
Маълумотларга кўра, 12 кун давом этган уруш мобайнида Эрон Исроил ҳудудидаги 40 дан зиёд инфратузилма ва стратегик объектларга зарба берган.