Мактаб ва боғчалар яқинига радарлар қўйилади

Чоп этиш

30 тезликдан ошганларга жарима қўлланилади.

Ўзбекистонда энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, тезлик чегараси 30 километр/соат қилиб белгиланган ҳудудларда тезликни ошириш ҳолати қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар томонидан аниқланиши амалиётга жорий қилинади.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги йўлларда транспорт воситалари тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив