Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарувчи уйингиздаги 9 та заҳарли нарса

Улашиш:

Уйдан ташқарида чиқинди газлар, заҳарли тутун ва кимёвий моддалар билан ўраб олинганмиз. Хонадонимизга келиб, чуқур нафас олмоқчи бўламиз: уй, қандай шинам уй! Аммо энди бундай эмас: сиз «паноҳ топган» уйингиз ташқи оламдан кам бўлмаган хавфларга тўла. Маълум бўлишича, ҳатто зарарсиз кўринадиган маҳсулотларда қалқонсимон без фаолиятига салбий таъсир қилувчи кўплаб кансерогенлар мавжуд.

Америкалик эпидемиологлар томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 10 фоиздан зиёд одамлар перфторланган карбоксилик кислота билан ифлосланган сув истеъмол қилади. Бу кансероген тефлон ишлаб чиқариш жараёнида оқиш натижасида атроф-муҳитга тарқалади. Агар у организмга тушса, соғлиққа, айниқса, қалқонсимон безга зарар етказади. Тадқиқотда 30 минг киши иштирок этди: олимлар уларнинг қон таркибини солиштирдилар ва сувда кислотанинг кучли концентрацияси қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларга олиб келишини аниқладилар. 

Перфторланган карбоксилик кислота ноёб моддадир, бунинг натижасида у билан қопланган нарсалар ифлосликни қайтарувчи хусусиятга эга. Муаммо шуки, бу модданинг танамизга осонгина кириб бориши. Қалқонсимон без касалликларига қўшимча равишда, организмда токсинларнинг тўпланиши онкология, бепуштлик ва иммунитет кучсизланишига олиб келади. Қайси уй-рўзғор буюмлари таркибида ушбу кансероген мавжуд?

Тиш иплари

Баъзи тиш ипларини ишлаб чиқарувчилар ипга ёпишмайдиган кимёвий моддаларни қўллашади. Шунда ип тишлар орасидан осонгина силжийди. Ёрлиқни диққат билан кўздан кечиринг. Таркибида перфторланган карбоксилик кислотани (PFOA қисқартмаси) кўрсангиз, маҳсулотни сотиб олманг. Бунинг ўрнига, ип табиий мум билан қопланган бўлиши керак эди.

Кастрюлка ва товалар

Албатта, оналаримиз ва бувиларимиздан фарқли ўлароқ, ювиш пайтида кастрюлкаларни қириб тозалашимизга эҳтиёж йўқлиги қандай яхши: тефлон шунчаки озиқ-овқатнинг това юзасига ёпишиб қолишига йўл қўймайди. Аммо таомни ёпиштирмайдиган идишлардаги тирналган ва ёриқлар озиқ-овқат билан заҳарли кимёвий моддаларни истеъмол қилиш эҳтимоли кўпроқ эканини англатади. Имкон қадар чўян, эмал, шиша ёки зангламайдиган пўлатдан ясалган идишларни танланг.

Соябон ва резина этиклар

Фото: «Woman.ru»
Перфторланган карбоксилик кислотанинг ёпишмаслик хусусиятига қўшимча равишда сув ўтказмайди ҳам. Шунинг учун барча ёмғирпўшлар, соябонлар ва резина этиклар у билан қопланади. Албатта, соябондан воз кечиш имконсиз ва кичкина бола учун куз ойларида резина этиклар деярли заруратдир. Хавфсизроқ танлов қилинг ва карбоксилик кислота эмас, балки полиуретан билан қопланган нарсаларни сотиб олинг.

Пицца ва фастфуд қутилари

Зарарли овқатдан воз кечиш учун янада кўп сабаблар керакми? Аксар тез тайёр бўладиган таом қутилари ёғ оқмаслиги учун ёпишмайдиган кимёвий моддалар билан қопланади. Шундай қилиб, ортиқча вазнга қарши курашиш орқали сиз қалқонсимон безни ҳам қутқарасиз.

Попкорн қадоқлари

Баъзан оғир иш кунидан сўнг уйга келиб, телевизор қаршисида попкорн еб дам олиш қанчалар ёқимли. Бу беш дақиқалик масала: қадоқни микротўлқинли печга қўйинг, зарарли егулик тайёр ва сиз кинотеатрдаги кабисиз. Бу ерда хавф етарлича: ёғ қадоқдан ўтиб кетмаслиги ва кийимларни бўяб қўймаслиги учун ишлаб чиқарувчилар уларни ичкаридан бир хил кимёвий моддалар билан қоплайди.

Мебель ва гиламлар


Бу ерда ҳам ёпишқоқ бўлмаган моддалар яширин сақланади: уларнинг кўпчилиги доғлар ва тирналишлардан сақлаш учун мебелнинг сўнгги қопламаси сифатида ишлатилади. Худди шу сабабга кўра полни гиламлар билан қоплашдан қочишни тавсия қиламиз: ишлов берилмаган ёғоч полни танлаш яхшидир, уни шунчаки экологик тоза қоплама (масалан, мой) билан қоплаб чиқиш мумкин.

Қоғоз ликоплар ва стаканлар

Ҳар йили атроф-муҳитга тахминан 64 миллиард қоғоз ликоп ва стакан ташланади. Бу улкан чиқинди бўлишидан ташқари, уларнинг кўпчилиги суюқлик оқишининг олдини олиш учун ёпишмайдиган кимёвий моддалар билан қопланган. Кансерогенлар тупроққа, дарёларга, кейин эса ошхонага киради. Уйда шиша идишлардан фойдаланинг, саёҳатлар учун пластик идишларни олинг — улар енгил ва организм учун унчалик заҳарли эмас.

Шампуньлар

Фото: «Woman.ru»
Перфторланган карбоксилик кислота ҳатто шахсий парваришлаш воситаларида ҳам яширинади. Яхшиямки, мебелдан фарқли ўлароқ, сиз ёрлиқдаги таркибга қарашингиз мумкин. Ёрлиқда «перфлуоро» билан бошланадиган моддани кўрсангиз, бундай воситаларни сотиб олманг.

Уй чанги

Перфторланган карбоксилик кислотани ўз ичига олган нарсалардан қанчалик қочишга ҳаракат қилинмасин, у жуда кўп маҳсулотларда ва бизнинг атрофимиздаги ҳамма жойда мавжуд. Шу сабабли чанг таркибида ушбу кансерогеннинг энг кичик зарралари ҳам бўлиши ажабланарли эмас. Бу ерда фақат битта маслаҳат бор — чангютгич билан қуролланинг ва тозалашни мунтазам равишда бажаринг.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.