ОЧЛ. «Навбаҳор»да чиройли камбэк, ОКМК ва «Насаф»да эса...

Улашиш:

ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Эроннинг «Нассажи» жамоасига қарши баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган наманганликлар Остон Ўруновнинг чиройли ҳаракатлари  эвазига иродали тарзда ғалаба қозонди (2:1) ва ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Эроннинг «Сепахон» жамоасига ўз майдонида 3:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Қаршининг «Насаф» жамоаси ҳам бу турда омадсизликка учради. БААнинг «Шаржа» жамоаси қаршиликларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида бугун Тожикистоннинг «Аҳал» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.