Жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тизими ходимлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 2023 йилнинг III-чорагида тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувларда 6 та ҳолатда рақамли маркировка қоидаларига риоя қилмасдан савдо фаолиятини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, солиқ ходимлари томонидан Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро Э.Г. томонидан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотлари сотганлиги аниқланиб, тегишли тартибда 286 қути акциз маркасиз ва ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотлари ҳужатлаштириб олинган ва МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан суд тартибида чора кўриш учун юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 1861-моддасига кўра этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.