Кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаса...

Улашиш:

Одатда фуқаролар томонидан кредит тўловлари кредит шартномаларида белгиланган миқдорда ва муддатларда кредит ташкилотларига тўлаб борилади.

Лекин, амалиётда айрим фуқаролар томонидан кредит тўловларини кечиктириш ёки тўлашни “унутиш” ҳолатларини кўплаб кузатиш мумкин.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро   ижро варақасига асосан қарздор Қ.Ш.дан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари  қарздорнинг  яшаш манзилига чиқилганда, гаровга қўйилган автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқладилар ва  хатловга олган ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.