“Мўғол” МФЙнинг янги реконструкция қилинган биноси фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Бугун Бахмал тумани Мўғол МФЙда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги олдидан қатор тадбирлар ташкил этилди. Вилоят ва туман фаоллари, МФЙ аҳолиси иштирокида бўлиб ўтган тадбирлар ҳудудда 3 ой давомида амалга оширилган “Обод ҳонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг амалий якуни сифатида эътироф этилмоқда. 

Айни кунга қадар маҳаллада вилоят солиқ бошқармаси масъул бўлган 4-сектор кўмагида электр, ичимлик суви, газ таъминотини яхшилаш ва етказиб бериш, спорт майдончалари қуриш, йўлларни асфальтлаштириш, қабристонлар, аҳоли хонадонлари, йўл четлари, лоток, ариқ ва каналларни тозалаш, пиёдалар йўлакларини бунёд этиш ишларига бош-қош бўлинди.

Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига қиш мавсуми учун қарийб 400 тоннага яқин кўмир ёқилғиси етказиб берилди. 67 дона янги бетон электр симёғочлари ўрнатилди. 1,3 км асфальт ва 25 км шағал ётқиўиш ишлари амалга оширилди. 48 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Хонадонлар маданиятини юксалтириш, уй-жойларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича 26 та тадбир ташкил этилиб, уларда 1 минг 307  нафар фуқаролар қамраб олинди. 57 нафар фуқаролар ўртасида фарзан тарбияси, хонадон аъзоларининг бандлиги, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш бўйича тадбирлар ташкил қилинди.

3 минг 395 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар берилди. 2 марта “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ташкил этилиб, ундан кекса нуронийлар ва ёшларнинг давра суҳбатлари ўтказилди. Ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. 7 маротаба маданий концерт дастурлари ташкил қилинди. 

Ушбу тадбирлар аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади дейиш мумкин. Бугун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги олдида маҳаллада байрамона тадбир ташкил этилди. Дастлаб ташкилотлар меҳмонлар ва ҳудуд аҳолисини  5000 қадам акцияси доирасидаги тадбирга таклиф этдилар. Шундан сўнг янги реконструкциядан чиққан МФЙ биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар ўтган қисқа фурсатда ҳудудда амалга оширилган ишларни эътироф этиб, унда ҳар бир фуқаронинг ҳиссаси борлигини таъкидладилар. Шундан сўнг кекса-нуронийлар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, “маҳалла еттилиги” учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. 

Айни пайтда мазкур бинода МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими фаолият юритиши учун барча шароитлар яратиб берилган.

3 ой олдин зах ва етарли шароитларга эга бўлмаган ушбу бино бугун шинамлиги билан эътиборни тортади. Унда кексаларимиз томонидан аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар давомли бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Шундан сўнг маҳалла ҳудудида барпо этилган истироҳат боғида маҳаллай санъаткорларнинг концерт дастурлари ташкил этилди. Фаол ва спортчи ёшларга, лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган соҳа ходимларига диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати   

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.