Жорий йилнинг 28-29 март кунлари Жиззах шаҳридаги “Осиё Гранд” меҳмонхонасининг коференц залида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида, Safeworld халқаро ташкилоти, “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва Республика “Диалог” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳаморлик” лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятлари бўлимлари мутахассислари, ушбу вилоятлар Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг ходимлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролик жамияти ташкилотининг вакиллари иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига халқаро ташкилотларнинг натижаларни тўплаш, мониторинг ва баҳолаш ёндошуви, лойиҳанинг амалга оширишнинг олти ойлик натижалари ҳамда олинган сабоқлар, янги янги имкониятларни муҳокама қилиш ва келгусидаги лойиҳанинг иш режаларини мослаштириш борасида материаллар тақдим этилди, фикрлар алмашилди.