Жиззахда “Коррупция - жамият кушандаси” танлови ғолиблари аниқланди

Улашиш:

Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгаш томонидан 9-декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция  - жамият кушандаси” номли  кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Жорий йилнинг  30 ноябрига қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўрик-танловда иштирок этиш истагини билдирган барча иштирокчилар учун эълон қилинган эди.

Танлов ҳайъатига 5 та йўналиш бўйича материалларини топширган иштирокчиларнинг ижодий мақолалари, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари, интернет материаллари, ижтимоий ролик ва тасвирий санъат ишлари келиб тушди. 

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида мазкур кўрик-танловга иштирок этиш учун тақдим этилган номзодларнинг хужжатлари белгиланган Низом асосида кўриб чиқилди. Ҳар бир йўналиш бўйича тақдим этилган хужжатлар Ҳайъат комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, танлов ғолиблари саралаб олинди.

Кеча мазкур кўрик-танлови  ғолиблари тантанали тарзда тақдирланишди.

Ғолиб ва совриндорларга танлов дипломи ва эсдалик совғаларини Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мудири, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши котиби Нодира Каримова топширди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.