Давлат божи - мажбурий тўловдир

Улашиш:

Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 27.10.2023 йилдаги И.Хасановдан давлат фойдасига 21,1 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор И.Хасанов томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Азимжон Шерқулов - 

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.