Ғаллаоролда вилоят 4-сектори раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди

Улашиш:

Ғаллаорол туманининг “Маданият” МФЙда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларига кўра фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ойлиги доирасида сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган режага асосан оммавий сайёр қабуллар ўтказиш белгилаб берилган эди.

Ушбу режага мувофиқ ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда фуқароларни қийнаб келаётган 10 дан ортиқ масала юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Жумладан, электр энергияси тармоқларини созлаш, кўчаларга шағал ётқизиш, бандлик, мигрантларни иш билан таъминлаш, иш ҳақини ололмаслик, йўлнинг серқатнов қисмига  махсус йўл белгилари ўрнатиш каби йўналишларда мурожаатлар қабул қилинди.

Сайёр қабул давомида ушбу мурожаатларнинг айримлари юзасидан фуқароларга  ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди. 

Бу каби сайёр қабуллар жойларда давом этмоқда.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.