Янги йилдан бошлаб эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

Улашиш:

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси янги йилдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 1 январдан бошлаб уларнинг амал қилиш муддати тугайди.  

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эслатиб ўтишича, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини жарималар ва имтиҳонларсиз янгиларига алмаштириш имконияти йил охиригача ЙҲХХ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳонларни қабул қилишнинг барча бўлимларида мавжуд. Эски намунадаги гувоҳномаларни янгиларига ягона интерактив давлат хизматлари портали – ЯИДХП орқали ҳам   алмаштириш мумкин.

ЙҲХХнинг огоҳлантиришича, агар ҳайдовчи транспорт воситасини янги намунадаги гувоҳномасиз бошқарса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси бўйича маъмурий баённома (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахслар томонидан транспорт воситаларини бошқариш) тузилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2017 йил октябр ойидан бошлаб жорий этилган. Эск ҳайдовчилик гувоҳномаларининг катта оқими туфайли алмаштириш муддатлари бир неча бор, аввал 2022 йил охирига, сўнгра Адлия вазирлигининг махсус қарори билан 2023 йил охирига кўчирилган эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.