Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун қишки таътил икки ҳафта давом этади

Улашиш:

 Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 28 декабрда бошланади, жами мактаб ўқувчилари икки ҳафта дам олишади.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, иккинчи чоракнинг умумтаълим, ижодий, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчилари учун охирги ўқиш куни 27 декабрь бўлади. Улар учун қишки таътил 28 декабрда бошланади. Мактаб ўқувчилари 10 январгача 14 кун дам олишади ва 11 январ куни учинчи чоракда ўқишга қайтадилар.

Эслатиб ўтамизки, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари учун қишки таътил кунлари 25 декабрдан 7 январгача белгиланган. Икки ҳафта дам олгандан сўнг, 2024 йил 8 январь, душанба куни улар яна машғулотларга киришадилар.

Шу билан бирга, барча ишлаётган ўзбекистонликлар учун беш ёки олти кунлик иш ҳафтасидан қатъи назар, янги йил байрамларида уч кунлик дам олиш ҳақида ҳозиргача маълум. Янги 2024 йил бошида иш ва дам олиш кунлари жадвали ўзгариши мумкин. Бу қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги фармон қабул қилингандан ва дам олиш кунлари кўчирилганидан кейин маълум бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.