Президент совғалари ортилган юк машиналаридан иборат Янги йил карвони йўлга чиққан. Бу сафар болаларга ширинликлар ва канцелярия молларидан ташқари, ақлли соатлар ва планшетлар совға қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, болалар учун 11 минг совғалар тўплами тайёрланган. Ҳар бир совғада 17 турдаги ширинликлар, канцелярия моллари, ақлли соатлар, дарст учун магнит тахтачалар ва бошқа буюмлар бўлади.
Бундан ташқари, бу сафар 12 ёшдан ошган болалар учун тўпламларга планшетлар ҳам қўшилган. Уларни 1600 нафар ўсмир олади. Ҳар бир совға Ўзбекистон Президентининг янги йил табриги билан бирга бўлади.
Совға тўпламлари 29-30 декабрь кунлари берилади. Улар “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғисиз қолган ва муҳтож оилалар фарзадларига берилади.