Россияда намойишлар авж олмоқда (фото)

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ҳарбий сафарбарликка қарши Россия бўйлаб ўтказилаётган намойишларда мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича «ОВД-Инфо» ҳисобига кўра, куни кеча 38 шаҳарда сафарбарликка қарши намойишларда 1386 киши ҳибсга олинган.

Айниқса, Москва ва Санкт-Петербургда қўлга олинганлар сони кўп.

Тинч намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўлланилган, Санкт-Петербургда одамлар дубинкалар билан калтакланган.

Айрим қўлга олинганларга полиция бўлинмаларида эртаси куни военкоматга келиш тўғрисидаги повесткалар берилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг