Ўзбекистонда Ёшлар туризми ҳафталиги эълон қилинди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

1-10 январь кунлари Ўзбекистонда Ёшлар туризми ҳафталиги эълон қилинди. Ушбу даврда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар республика бўйлаб диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш зиёрат қилиш учун махсус чегирмаларга эга бўладилар.  

Бу тўғрисида Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси маълум қилган.

Ёшлар туризми ҳафталиги давомида ёшларга йўл ва транспорт харажатлари, театрлар, кинотеатрлар ва концертларга кириш учун чегирмалар берилади ва музейлар ва маданий мерос объектларига кириш улар учун бепул бўлади.

Эслатиб ўтамизки, Янги йил кунларида "Ўзбекистон темир йўллари" ва Uzbekistan Airways компаниялари томонидан ёшлар учун чегирмалар тақдим этилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг